«саудия арабистони» тегли мақолалар


Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубоги ярим финалига чиқди (+ видео)
Кеча, 21:53

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубоги ярим финалига чиқди (+ видео)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этиб, U-23 Осиё кубоги ярим финалига чиқди (статистика, видео, фото).

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогида Вьетнамни мағлуб этди (+ видео)
24 апрель 2024, 00:42

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогида Вьетнамни мағлуб этди (+ видео)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичи 3-турида Вьетнамни мағлуб этиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Жамоа чорак финалда Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради (видео, фото).

Президент Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари мулоқоти делегатларини қабул қилди
15 апрель 2024, 19:14

Президент Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари мулоқоти делегатларини қабул қилди

Президент «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» мулоқоти йиғилишига келган, жумладан, Қатар, Саудия Арабистони, Ўмон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларини қабул қилди. Томонлар иқтисодий ҳамкорлик, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Саудия Арабистони Neom лойиҳасидан кутилмаларини пасайтирди — Bloomberg
9 апрель 2024, 17:31

Саудия Арабистони Neom лойиҳасидан кутилмаларини пасайтирди — Bloomberg

Саудия Арабистони расмийлари йирик Neom лойиҳаси доирасида барпо этилаётган The Line шаҳарчаcида аввал режалаштирилганидек 1,5 млн киши эмас, балки 300 мингдан кам одам истиқомат қилишини кутмоқда. Молиявий муаммолар туфайли The Line шаҳри харажатлари қисқартирилмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси бўлди
26 март 2024, 12:47

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси бўлди

Нодиржон Турғунов Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Жидда шаҳридаги бош консул бўлиб ишлаган.

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади
23 март 2024, 13:57

Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ўз миссиясини якунлади

2018 йилнинг май ойидан бери Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси бўлиб ишлаб келган Улуғбек Мақсудов ўз дипломатик миссиясини якунлади.

Саудия Арабистонида илк бор спиртли ичимликлар дўкони очилади
25 январ 2024, 17:54

Саудия Арабистонида илк бор спиртли ичимликлар дўкони очилади

Саудия Арабистонида узоқ йиллардан бери илк бор спиртли ичимликлар дўкони очилади. У ерда мусулмон бўлмаган давлатларнинг дипломатлари ичимлик сотиб олиши мумкин бўлади. Шу орқали расмийлар дипломатик ваколатхоналар почта орқали келадиган спиртли ичимликларнинг ноқонуний савдосига қарши курашмоқчи.

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди
27 ноябр 2023, 12:41

Ўзбекистон ва Саудия ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди

Саудия Арабистони инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида икки давлат ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди. Шунингдек, яна 11 млрд долларлик лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишилди. Шавкат Мирзиёев вазирни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Саудия Арабистонида ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧда Ўзбекистон 7 та медаль олди
18 сентябрь 2023, 10:18

Саудия Арабистонида ўтган оғир атлетика бўйича ЖЧда Ўзбекистон 7 та медаль олди

Саудия Арабистонида ўтказилган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза (жами 7 та) медалини қўлга киритди. Бу билан жамоа Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади.

Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун электрон виза беришни бошлади
7 август 2023, 14:33

Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун электрон виза беришни бошлади

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига бориш учун электрон виза олиш имкониятига эга бўлди. Ушбу виза билан йил давомида Умра ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш мумкин.

Мирзиёев Кўрфаз давлатлари билан визасиз режим ва эркин савдо ҳудудини жорий этишга чақирди
20 июл 2023, 08:42

Мирзиёев Кўрфаз давлатлари билан визасиз режим ва эркин савдо ҳудудини жорий этишга чақирди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатларининг биринчи саммитида Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш, эркин савдо ҳудуди ва визасиз сайёҳлик маконини яратиш таклифини илгари сурди. Иккинчи саммит Самарқандда ўтказилади.

Ўзбекистон президенти Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди (фото)
20 июл 2023, 08:09

Ўзбекистон президенти Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди (фото)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифининг иккинчи кунида Маккага бориб, умра амалларини бажарди. У ўтган йилнинг августида ҳам умра амалини адо этганди.

Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради
17 июл 2023, 20:38

Ўзбекистон президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 18−19 июль кунлари «Марказий Осиё — Кўрфаз араб мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги биринчи саммитда иштирок этиш учун Жиддада бўлади

Судандаги ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига эвакуация қилинди
28 апрель 2023, 10:48

Судандаги ўзбекистонликлар Саудия Арабистонига эвакуация қилинди

Икки ҳафтадан буён Суданда давом этаётган қуролли тўқнашувлар сабабли хорижлик фуқаролар Саудия Арабистонига эвакуация қилинмоқда. Кўчирилаётганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Саудия «уларнинг ўз мамлакатларига жўнаб кетишига тайёргарлик кўриш учун барча зарурий эҳтиёжларни таъминлаб беради».

Саудия Арабистонида Маккага зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди
28 март 2023, 15:22

Саудия Арабистонида Маккага зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди

27 март куни Саудия Арабистонида Маккага зиёратчиларни олиб кетаётган автобус тўқнашув сабаб ёниб кетди. Оқибатда 20 нафар йўловчи вафот этди, 29 киши жароҳат олди. Улар орасида ўзбекистонликлар йўқ.

Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди
11 март 2023, 11:52

Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди

Пекинда Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари дипломатик муносабатларни қайта тиклаш бўйича баёнот имзолади. Расмийлар икки ой ичида элчихоналарни қайта очишга келишиб олди. Муносабатлар 2016 йил Саудияда шиа руҳонийси қатл этилиши ва Теҳрондаги қироллик элчихонасига ўт қўйилиши ортидан узилганди.

Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига қўйилган коронавирус чекловларини бекор қилди
10 январ 2023, 12:55

Саудия Арабистони Ҳаж зиёратига қўйилган коронавирус чекловларини бекор қилди

Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирининг маълум қилишича, коронавирус сабаб қўйилган чекловлар бекор қилинди. «Ҳаж зиёратига келувчилар сони пандемиягача бўлган даражага қайтади, ёш чекловлари бўлмайди», — деди вазир.

Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонида ЙТҲга учради: 10 киши жароҳатланди
27 декабр 2022, 23:01

Ўзбекистонлик зиёратчилар Саудия Арабистонида ЙТҲга учради: 10 киши жароҳатланди

Жидда-Мадина йўлида Ўзбекистондан зиёратчиларни олиб кетаётган автобус ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиб, ЙТҲ содир этди. 50 зиёратчидан 10 нафари жароҳатланиб, касалхонага ётқизилган.

Ўзбекистон-Саудия бизнес форумида умумий қиймати 6,4 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди
23 декабр 2022, 22:07

Ўзбекистон-Саудия бизнес форумида умумий қиймати 6,4 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 6,4 млрд долларлик ҳужжатлар имзоланди. Нефть-газ ва нефть-кимё саноати, машинасозлик ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

WSJ: Саудия Арабистони подшоҳликка Эрон ҳужум уюштириши мумкинлигини маълум қилди
3 ноябр 2022, 14:01

WSJ: Саудия Арабистони подшоҳликка Эрон ҳужум уюштириши мумкинлигини маълум қилди

Саудия Арабистони томони АҚШга подшоҳликдаги марраларга Эрон ҳужумлар тайёрлаётгани ҳақидаги разведка маълумотларини тақдим этди, дея хабар бермоқда Wall Street Journal. АҚШ бундан хавотирда экани ва «зарурат туғилганида ўйланиб ўтирмай жавоб қайтариши»ни маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг